Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, та 2 кумуш, 4 бронза жами 9 медалга сазовор бўлди. Ушбу медаллар орасида Диёра Келдиёрова томонидан қўлга киритилган медаль делегациямиз ҳисобидаги биринчи, қитъа ўйинларида аёллар ўртасида қўлга киритилган ягона олтин медаль сифатида спортимиз тарихида қолди.

Диёра Келдиёрованинг ушбу муваффақиятлари замирида мамлакатимизда аёллар спортини ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор мужассам. Авваллари қизларимизнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишини тасаввур қилиб бўлмас эди. Бундай нуфузли мусобақалардаги ғалабалар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Бугун эса бари ўзгача, хотин-қизларимиз нафақат спорт, балки бошқа соҳада ҳам анча илғор ва юрт шарафини дунё узра янада юксалтирмоқда.

Инсон феъл-атворидаги энг яхши хислатлар, аввало, оила бағрида куртак ёзади. Болаликдан спорт билан шуғулланишга ўрганган бола бир умр спортга ошно бўлиб қолади. Ҳар бир ўғил-қизнинг эртага қандай инсон бўлиб вояга етиши, иқтидорининг шаклланиши, нималарга қизиқиши оиладаги тарбия билан чамбарчас боғлиқ.

Дарҳақиқат, оиладаги муҳит Диёранинг болалигидан спорт билан шуғулланишига ундади. Д.Келдиёрова 1998 йил 13 июль куни Самарқандда таваллуд топган. Олти ёшида дастлаб самбо, кейинчалик дзюдо спорт тўгарагида шуғулланишни бошлади.

Дзюдочимиз туман, шаҳар ва вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларида тобланиб, ўз устида тинимсиз меҳнат қилди. 2013 йил Диёра Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларида 44 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2016 ва 2018 йилларда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам бронза медалларига сазовор бўлган. 

2016 йили Тошкентда катталар ўртасида ўтказилган Гран-при мусобақасида финалга қадар барча рақибларини енгиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Шу йили Президент қарори билан Диёра Келдиёрова Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. 

2018 йилда Индонезияда ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этди. Орадан бир йил ўтиб Ал-Фужайрада (БАА) бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг 52 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Неаполда ўтказилган ёзги Универсиадада, Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтган ёзги жаҳон ҳарбий ўйинларида бронза медали билан тақдирланди.

Дзюдочимиз 2021 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбек қизига айланди. Венгрияда ўтказилган жаҳон чемпионатида аралаш жамоалар беллашувларида иштирок этиб, бронза медали билан тақдирланди. 2022 йил Бокуда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида олтин медални ўзиники қилган спортчимиз Халқаро дзюдо федерацияси энг яхши дзюдочилар рейтингида биринчи поғонадан жой олди. 

Шунингдек, Мўғулистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган “Катта дубулға” мусобақаларида 2 тадан олтин ва кумуш медалларига эга чиқди. Қозоғистонда ўтган Осиё чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Спортдаги муваффақиятларидан сўнг у ўзининг шахсий ҳаётида ҳам янгиликларни қувонч билан қарши олди. Спортчи қизимиз собиқ дзюдочи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Азамат Матёқубов билан турмуш қурди.

– Биз спортчилар оиласи бўлганимиздан фахрланамиз, – дейди Азамат Матёқубов. – Спорт ва оила биз учун муқаддас. Ҳар икки жабҳага масъулият билан қараймиз. Диёрани ёшлигидан биламан. У ҳам оила, ҳам спортни бир маромда олиб боришига ишонар эдим ва буни ҳаётимиз мисолида ҳам кўрмоқдаман. Спортда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Унинг ҳар бир ғалабаси оиламизники, албатта мағлубияти ҳам. Умид қиламизки, келгусида фарзандларимиз ҳам ўзлари танлаган йўналишда мамлакат шарафини юксалтиради.

Диёра Келдиёрова учун жорий йилги спорт мавсуми ҳам жуда омадли ўтаётир. У Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш, Грузия ва Мўғулистондаги “Катта дубулға” мусобақаларида олтин ва бронза медаллари соҳибига айланди. Ушбу ғалабалардан ортиқча фахрланмади, машғулотларга янада зўр берди.

Бунинг самараси эса Хитой мезбонлигидаги Осиё ўйинларининг дзюдо мусобақаларида кўринди. Диёра ўйинлардаги иштирокини чорак финалдан бошлади. Дастлаб тожикистонлик Аҳлия Мўминовани, ярим финалда мўғулистонлик Сосорбарам Лкагвасуренни, сўнгги ҳал қилувчи баҳсда БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди ва делегациямизга илк олтин медални келтирди. Шунингдек, аралаш жамоавий баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлди. 

– Мен ҳар бир баҳсда давлатимиз байроғини баланд кўтариб, ўзбек миллати дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини исботлаш ҳақида ўйлаб беллашдим. Ғолиб бўлганимдан сўнг қалбим фахр-ифтихорга тўлди, кўзларимда қувонч ёшлари қалқиди. Ўзимни дунёдаги энг бахтли аёл каби ҳис қилдим. Ғалабаларим замирида мураббийларим, спортимиз мутасаддилари ва бизга барча имкониятни яратиб бераётган давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари ётибди. Умид қиламанки, ушбу медаль ортидан Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўлга киритаман. Бу учун бизда барча имкониятлар етарли. Мени доимо қўллаб-қувватлаётган ва дуо қилаётган халқимиздан миннатдорман, – дейди Осиё ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова.

Ҳа, бугун юртимизда юксак марраларни забт этиш, келгусида Олимпиада чемпиони бўлишга қодир катта тажрибага эга спортчилар сони кўпаймоқда. Улар дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини ҳис этган ҳолда дунё ареналарига дадил қадамлар билан кириб келмоқда. Ана шундай улкан зафарларни қўлга киритаётган фарзандлари бор юртнинг келажаги буюк бўлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова: “Ушбу медаль ортидан Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўлга киритаман”