“Discovery” каналларининг Россияда трансляцияси тўхтатилади
Американинг “Discovery” компанияси ўз каналларининг Россиядаги трансляциясини тўхтатади.
Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
“Discovery” Россияда ўз телеканаллари ва хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди, – дея компаниянинг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.
“Variety” журнали маълумотига кўра, 15 га яқин канал Россияда ўз трансляциясини тўхтатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг CNN телекомпанияси,
Германиянинг етакчи ARD ва ZDF телеканаллари ҳамда Италиянинг RAI давлат телевидениеси Россияда кўрсатувларни тўхтатиш қарорини маълум қилган эди.
4 март куни Британиянинг BBC радиоэшиттириш корпорацияси Россия қонунчилигининг кучайиши сабабли РФдаги фаолиятини вақтинча тўхтатаётганини маълум қилган эди.
8 март куни эса BBC Россияда инглиз тилида эшиттиришлар қайта тиклангани ҳақида хабар берганди.