Дилрабо имтиёзли грант асосида талаба бўлди
Айни кунларда қатор олий таълим юртлари раҳбарлари қўшимча квота асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни уларнинг хонадонларига борган ҳолда табрикламоқда.
Айни кунларда қатор олий таълим юртлари раҳбарлари қўшимча квота асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни уларнинг хонадонларига борган ҳолда табрикламоқда.
Андижонлик Дилрабо Собирова ўзини омадли ва бахтли ҳисоблайди. Боиси, у қўшимча давлат гранти асосида Фарғона политехника институтининг иқтисодиёт факультетига ўқишга қабул қилинди. Бугун уларнинг хонадони хурсандчиликларга тўлди.
Фарғона политехника институти ректори Ойбек Отақулов Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган Дилрабо Собировани табриклаб, эсдалик совғаларини улашди.
Бу талаба Андижон шаҳри Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилади. Суҳбат чоғида онаси Наргиза Қодирова давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлари учун миннатдорлик билдирди.
– Кам таъминланган оилалар рўйхатида турардик, – дейди Наргиза Қодирова. – Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган тавсиянома асосида қизим Фарғона политехника институтига ўқишга топшириб, 144,2 балл олиб берилган имтиёз асосида грантга қабул қилинди. Бундан оиламиз қувончда.
Бугун қизим ва мен янада бахтлимиз, боиси институт ректори шахсан келиб грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги билан табриклади. Келажакда қизим албатта, берилган ишончни оқлайди
Ўз ўрнида институт ректори олийгоҳда билим олиш учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб, сўнгги йилларда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар илм олишга чанқоқ йигит-қизлар учун қўл келишини айтиб ўтди.