DIGITAL.UZ Рақамлаштириш боғига кўчатлар экилди
Маълумки, Президент ташаббуси билан 2021 йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шу кунларда юртимиздаги барча вазирлик, ташкилот, муассаса ва корхоналарда, жумладан, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Шу мақсадда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбар-ходимлари ва ташаббускор ёшлар иштирокида DIGITAL.UZ рақамлаштириш боғига кўчатлар экилди.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудга айлантиришга яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш ҳамда қишлоқ ва шаҳарларни, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойлари атрофини янада кўркам кўринишга келтиришдан иборат.
Н.Раҳмонова, ЎзА