Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси қурилиш-таъмирлаш ишларига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида ушбу Жамият раҳбарига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у масъулияти чекланган жамият ишчисидан сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан ЖКнинг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Олмазор тумани бўлими ходими тадбиркорга тегишли МЧЖ учун  банкдан жами 1 млрд. 200 млн. сўм кредит пул маблағи ажратилишида ёрдам беришини айтиб, эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. Кейинчалик МЧЖга банк томонидан 750 млн. сўм кредит пул маблағи ажратилганлиги боис тадбиркордан 3000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, ундан 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Прокуратура идораларидаги ноқонуний ҳолатларнинг олди олинди