DFC бош ижрочи директори билан музокара тўғрисида
Ўзбекистонда қўшма Инвестициявий жамғарма ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ва тузилманинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларга тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси Бош ижрочи директори Адам Болер ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди. Транспорт-логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда қўшма Инвестициявий жамғарма ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ва тузилманинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларга тўхталиб ўтилди.

Америка томони Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган келишувларни, жумладан, хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган устувор инфратузилмавий лойиҳалар ва ташаббусларни биргаликда молиялаштириш йўли билан амалга оширишга содиқлигини тасдиқлади.
Шунингдек, Марказий Осиёни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантиришга, минтақа мамлакатлари ва Афғонистоннинг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган изчил ва натижадор ҳамкорликка қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.
Музокара якунларига кўра пежалаштирилган тадбирлар ва лойиҳаларни тезкор равишда амалга оширишга қаратилган яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
матбуот хизмати