Депутатлар шифохоналар фаолиятини ўрганди
Андижон шаҳар ва вилоят кенгашлари депутатлари томонидан Андижон шаҳридаги шифохона ҳамда тиббий муассасалар фаолияти ўрганилди.
Андижон шаҳар ва вилоят кенгашлари депутатлари томонидан Андижон шаҳридаги шифохона ҳамда тиббий муассасалар фаолияти ўрганилди.
Бугунги пандемия шароитида аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий ёрдами кўрсатувчи муассасалар роли муҳим аҳамият касб этади. Ана шундан келиб чиқиб, ўтказилган ўрганиш жараёнида тиббий хизмат, тиббиёт муассасаларининг ҳолати ва имконияти билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.
– Ўрганишдан асосий мақсад шаҳар соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, пандемия шароитида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ҳамда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат, – дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Раънохон Сатторова. – Қолаверса, Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурилган ташаббуслар ижросини таъминлашга яқиндан ёрдам кўрсатишдир.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.