Президентимиз раислигида жорий йил 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мазкур муассасалардаги ёшларнинг таълим-тарбияси, уй ва иш билан таъминланиш даражаси таҳлил қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши котибиятининг ишчи гуруҳи тузилиб Марғилон ва Қўқон шаҳарларидаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг шароитлари ва битирувчиларнинг уй билан таъминланлиги ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Умарали Умаров ва Зилола Суярқулова Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида камол топди. Улар бу ерда яхши таълим-тарбия олиб, давлатимизнинг юкссак эътиборини доимо ҳис қилиб яшашмоқда.Икки навқирон авлод Ватанимиз ривожи йўлида ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида. Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши котибияти ташаббуси ва вилоят ҳамда Қўқон шаҳар кенгашлари депутатлари ҳомийлигида бу икки ёшнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар уларга бахт-саодат, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

– Давлатимиз раҳбари Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш зарурлигини куни-кеча ўтказилган йиғилишда таъкидладилар. Албатта, бу борадаги ишларга биз, депутатлар ҳам бевосита масъулмиз, – дейди Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши котибияти мудири Нафисахон Элчиева.

Депутатлар томонидан ёш оила вакилларига рўзғор учун зарур воситалар совға қилинди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

Халқ депутатлари Фарғона вилояти  

кенгаши котибияти матбуот котиби

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг никоҳ тўйига бош бўлди