Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Навбаҳор туманидаги “Мингей текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.

Лойиҳа қиймати 10,3 млрд сўм бўлган ушбу муассасада 350 та иш ўрни яратилган. Корхонада меҳнат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашувда уларга яратилган шароитлар хусусида сўз юритилди.  

Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши депутатлари билан ўтказилган учрашувда аҳоли ва хотин-қизлар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш, аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш масалаларига урғу берилди.  

[gallery-4045]

Жумладан, Сенат раиси Сенат қўмиталари билан маҳаллий Кенгашлардаги доимий комиссияларнинг боғлиқлиги, ўзаро алоқадорлиги ҳақида сўз юритиб, депутатлар ҳисобот учун ишламаслиги лозимлигини таъкидлади.

– Депутатлар сессияларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқаришга шошилмаслиги лозим, – деди Сенат раиси. – Улар, аввало, ўз ҳудудларида рўйхатда турувчи хотин-қизлар аҳволини жиддий ўрганиб, кейин хулоса чиқаришлари, бу масалада  улар фаол бўлишлари мақсадга мувофиқ.

Ишчи гуруҳнинг жойларда хотин-қизлар билан учрашуви давом этмоқда.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар ҳисобот учун ишламаслиги керак