Депутатлар “35 йилга – 35 кўчат” акциясида иштирок этди
Айни баҳор мавсумида бутун мамлакатимиз бўйлаб яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган кўчат экиш акциялари ташкил этилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги гектарлаб майдонларга қадалаётган ниҳоллар эртага юртимизнинг яшиллик даражасини кенгайтиришда долзарб аҳамият касб этади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси депутатлари Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “35 йилга – 35 кўчат” акциясида иштирок этди.



Акция доирасида 2 гектар майдонга 300 тупга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилди. Шунингдек, халқ вакиллари ҳудудда яшил майдонларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан ҳам танишди.
Муҳтарама Комилова, ЎзА