“Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган Бухоро вилояти Ромитан тумани Кенгаши депутати Мамлакат Ражабова ташаббуси билан “Ғазберон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 39-сонли оилавий поликлиниканинг Ғазберон филиалида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва профилактика ишларини кучайтириш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда кардиолог, акушер-гинеколог, ўсмирлар шифокори, хирург, ЭКГ ва УЗИ мутахассислари ҳамда кардиоревматолог иштирок этди. Кўрик давомида аҳолининг юрак-қон томир тизими, аёллар ва ўсмирлар саломатлигига оид муаммолар аниқланиб, тегишли тиббий тавсиялар берилди.

Шундан сўнг депутат ташаббуси билан партиянинг “Тоза ликопча” акцияси ташкил этилди. Ушбу акция доирасида аҳолига овқатни исроф қилмаслик, ортиқча чиқиндиларнинг олдини олиш ва тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирлар доирасида Мамлакат Ражабова ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркор Ҳамза Муҳибов раҳбарлигидаги “Олтин мўйна” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан яқиндан танишди. Асосан қоракўл теридан турли хил кийим-кечаклар, бош кийимлар, жойнамозлар тикишга мўлжалланган жамият фаолияти билан танишув жараёнида партиянинг “Хизмат – беминнат” ижтимоий лойиҳаси асосида ҳунарга қизиқиши бор, ишсиз юрган 3 нафар хотин-қиз мазкур корхона фаолиятига бепул жалб этилди. Уларга устоз Гулчеҳра Шарипова томонидан ҳунар сирлари бепул ўргатилиши белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар 20 нафарга яқин хотин-қизлар мазкур лойиҳа орқали касб ўрганиб, меҳнат бозорида ўз ўрнини топмоқда.

Ушбу тадбирлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва уларни иқтисодий жараёнларга жалб этиш борасида муҳим амалий қадамлар бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ташаббус кўрсатди