Денис Истоминдан узоқ кутилган ғалаба
Чехиянинг Острава шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.
Унда мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси Денис Истомин иштирокини ғалаба билан бошлади.
Соврин жамғармаси қарийб 45 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг 1/16 финал босқичида Денис Истомин словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқди ва 0:6, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди теннисчимиз яккалик баҳсларининг нимчорак финалида австралиялик Марк Полмансга қарши кортга чиқда. Ушбу учрашув эртага, 29 апрель куни ўтказилади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА