Бухоро вилоятидаги давлат хизматлари марказлари орқали жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли гавжум жойларда, олис чекка ҳудудларда (мобил давлат хизматлари) мақбул, қулай ва шаффоф усуллардан фойдаланган ҳолда 60 мингга яқин сайёр давлат хизмати кўрсатилган.

–Ўтган давр мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан жами 4 минг 198 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди, – дейди Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қайим Холов. – Уларнинг 4 минг 98 таси муддат ўтиши, 8 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 13 таси тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатиш, 39 таси асоссиз рад этиш ҳамда 40 таси бошқа қонун бузилишлардир. Уларни бартараф қилиш юзасидан жами 56 та тақдимнома, 248 та огоҳномалар киритилган. 53 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 57 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 57 нафар киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Давлат хизматлари марказларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, айниқса, жисмоний имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиб келинмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида давлат хизматини кўрсатиш натижасидан норози бўлган шахслар ва оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволга тушган шахсларга руҳий кўмак ҳамда маслаҳат берувчи руҳшунос(психолог) хизмати йўлга қўйилган.

[gallery-8881]

Шунингдек, марказда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳит яратиш чоралари кўрилиб, эшитиш ҳамда гапириш бўйича нуқсони бўлган шахслар томонидан сурдо-таржимон хизматидан фойдаланиш имкони яратилган.

Бундан ташқари, вилоятнинг барча давлат хизматлари марказларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларини ошириб бориш ҳамда уларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишлари учун техник жиҳозланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари тайёрланган. Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида бепул Wi-Fi ҳудуд ташкил этилган.

Аҳоли учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида тегишли давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва идентификация ID-картасини расмийлаштириш ҳамда бериш давлат хизматлари ҳам кўрсатиб келинмоқда.

Энг муҳим қулайликлардан яна бири бу давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилишидир. Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин бўлиб, фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатиш такомиллашмоқда