Давлат хизматчиларининг малакасини узлуксиз ошириб бориш тизими йўлга қўйилди
"Ўзбекистон - 2030" стратегияси ҳамда Президент фармонларида белгиланган вазифалар доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йилда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда унинг ҳудудий филиалларида 5 минг 646 нафар давлат хизматчиси турли йўналишларда малака оширди.
Улар орасида Салоҳиятли ва Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари мавжуд.
Агентликнинг edu.bsa.uz масофавий таълим платформаси такомиллаштирилиб, давлат хизматчиларининг узлуксиз касбий ривожланишида самарали воситага айланди.
Бугунги кунга қадар платформада 193 минг 813 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. 674 мингдан ортиқ электрон сертификат тақдим этилган. 2026 йил бошидан буён 9 онлайн курс орқали 63 минг нафардан ортиқ тингловчи малака оширган.
Н.Абдураимова, ЎзА