Тадбирда давлат харидлари жараёнида шаффофлик ва рақобатни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Хусусан, 2024 йил давомида республика бўйича 248 триллион сўмдан ортиқ давлат харидлари амалга оширилиши натижасида 14 триллион сўм маблағ тежалгани қайд этилди. Соҳада тадбиркорлик субъектлари иштироки 20 фоизга ошгани таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида ўтказилган 5-мониторинг натижаларига кўра Ўзбекистон давлат харидлари тизими “ўрта” тоифадан “юқори” тоифага кўтарилгани семинарда алоҳида эътироф этилди.

Семинар давомида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, давлат харидлари жараёнларида очиқликни ошириш ҳамда ушбу йўналишда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилди.

Муҳокамалар чоғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг тегишли комиссиялари томонидан бюджет маблағлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Шунингдек, юзага келаётган айрим муаммо ва камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, айрим тадбиркорлар солиқ тўламаслик мақсадида корхонада ишловчи ходимлар сонини яшираётгани, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст маош белгилаётгани, устав жамғармасини шакллантириш йўли билан солиқлардан қочишга уринаётгани қайд этилди.

Қўшилган қиймат солиғини қайтариш жараёнида солиқ тўловчилар билан юзага келаётган муаммолар, қурилиш ишларига ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ишчиларга меҳнат ҳақини “конверт” орқали тўлашнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари, маҳаллий кенгаш котибиятлари ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган семинар якунида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш устидан депутатлик назоратини кучайтириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидларидаги камчиликларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?