Мамлакатимизда давлат харидлари жараёнларида адолат ва қонунийликни таъминлаш доимий назоратда. Ҳар бир тендер ва савдоларда рақобат муҳитини шакллантириш, манфаатдор томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида тегишли текширув ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан Давлат харидлари назорати йўналишида олиб борилаётган ўрганишларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Мисол учун, Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “SHARG‘UN KO‘MIR” АЖ буюртмачилигида ўтказилган бошланғич нархи 1,8 миллиард сўмга яқин бўлган танловда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисми бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Натижада буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан қонун бузилишини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди ҳамда молиявий жарима ҳисобланди.

Шунингдек, Ангор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 1,3 миллиард сўмга яқин бўлган танлов савдоларида рақобатга зид ҳолатлар аниқланди.  

Ушбу қонунбузарлик асосида Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, буюртмачи ташкилот мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўриш учун тегишли суд органига маълумот юборилди.

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан электрон махсус ахборот тизимидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўтказилаётган мониторинг жараёнида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали томонидан "Офис жиҳозларини харид қилиш" бўйича ўтказилган бошланғич нархи 401 миллион сўмлик танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланди.

Натижада буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан қонун бузилишини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Буюртмачи мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидларида қонунбузарликка йўл қўйганлар жавобгарликка тортилди