Давлат ташкилотлари билан юзага келадиган ҳуқуқий муаммолар вақтида нима қилиш керак?
Олий суд Пленуми қарорига кўра, ҳар бир фуқаро ва тадбиркор вазирлик, ҳокимият, маҳалла ва махсус комиссияларнинг нафақат расмий қарори, балки оғзаки буйруғи ёки сукут сақлаши устидан ҳам маъмурий судга шикоят қилиши мумкин.

Энг муҳими, қарор қонунийлигини исботлаш фуқаронинг эмас, давлат органининг мажбуриятидир. «Снос» низоларида суд иш тугагунича бузиш ишларини тўхтатиб туради. Шикоят муддати ўтган бўлса ҳам, ариза рад этилмайди, ташкилот тугатилса, унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Суд қарорини бажармаган мансабдорга эса жарима, такроран бажармаса 10 баравар жарима солинади ва лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилади.
Батафсил “Ҳуқуқий шарҳ” дастурида суҳбатлашдик.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ойбек Давронов, ЎзА