Аввал хабар берилганидек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ваколатли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан муҳофаза қилиш бўйича вазифалари, шунингдек, фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш ва қоплашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга оид асосий вазифалари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни янада тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, фракция аъзолари мева-сабзавот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

Муҳокамаларда лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат органларининг фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш бўйича вазифалари мустаҳкамланмоқда