Давлат мукофоти тантанали тарзда топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 мартдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, спорт соҳасида эришган алоҳида ютуқлари учун Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Афрўза Ҳамдамова ушбу юксак мукофотга сазовор бўлганди.
Черногорияда ўтган жаҳон чемпионатидан қайтгач, Афрўзага мукофот Халқаро шахмат академиясида ўтказилган тадбирда Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова томонидан тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда спорт вазири Адҳам Икромов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Шахмат федерацияси вакиллари ва журналистлар иштирок этди.


Афрўза Президентимизга миннатдорлик билдириб, юртимиз байроғини халқаро ареналарда баланд кўтаришни давом эттиришга ваъда берди.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА