АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюс айтишича, Қўшма Штатлар Россия ва Украина можаросида 50 кунга қолмай сулҳга эришилиши тўғрисида даъво қилишга тайёр эмас.

- Нима бўлиши ёки бўлмаслигини айта олмайман, - деди у журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда. - Фақат яхши хабар шуки, дунё Президент Трамп, Давлат котиби ва Америка ҳукуматининг характери, позицияси ва қадриятини билади ва биз бу зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилинишига содиқ қоламиз.

Қўшимча қилинишича, НАТО раҳбарияти Украина учун зарур мудофаани таъминлаш ниятида.

Аввалроқ Трамп “Россиядан жуда норози”лиги, 50 кун ичида келишувга эришилмаса, “жуда кескин тариф” жорий этиши, вазиятни ўнглашга эришилмаса, “иккиламчи бож” ставкаси “тахминан 100 фоиз” бўлишини айтган. Шу билан бирга, “бундай бўлмаслигига” умид билдирган.

Оқ уй матбуот котиби Керолин Левит ҳам Америка етакчиси можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлаган:

- Россияга нисбатан бож жорий этиш ниятида бўлса-да, Президент Украина билан урушни дипломатик йўл билан тўхтатишга чақирмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат департаменти 50 кунлик муддатга баҳо берди