Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Давлат дастурининг 41-банди ижроси бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари ва Девони ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Қайд этилганидек, мамлакатимизда кейинги йилларда “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида давлат идораларининг аҳоли билан доимий мулоқотини йўлга қўйиш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан янги ва самарали тизим яратилди. 

Президент Халқ қабулхоналари фуқароларнинг мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича самарали ва таъсирчан тузилмага айланди. Натижада йиллар давомида ҳал этилмай келаётган кўплаб масалалар ўз ечимини топа бошлади. 

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 41-бандида халқ қабулхоналарининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. 

Йиғилишда ушбу масала ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинар экан, Адлия вазирлиги томонидан 41-банд ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилди. Ушбу ҳужжатда Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уларни давлат бошқаруви тизимидаги мақомини мустаҳкамлаш назарда тутилаётгани таъкидланди. 

Сўз олганлар вазирликнинг берган ахборотлари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини, муносабатларини билдирди. Давлат дастурининг ушбу банди ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминлаш юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди. 

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури қай даражада ижро этилмоқда?