“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган тегишли вазифаларнинг ижроси юзасидан ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, 21-23 ноябрь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан 2022 йил учун тасдиқланган Давлат дастурининг 253, 254, 307 ва 308-бандлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилган эди.

[gallery-9744]

Ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар аниқланди. Жумладан,  жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 5340 нафар хотин-қизни тадбиркорлик марказларида ўқитиш режалаштирилган бўлса, шундан ўтган 10 ой давомида 2976 нафари ўқитилган. Шунингдек 697 нафарининг бандлиги таъминланган, 194 нафари ўзини ўзи банд қилган, 37 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва 466 нафари кредит билан таъминланган.

Ўрганишлар давомида Амударё, Беруний ҳамда Бўзатов туманларида хотин-қизлар тадбиркорлик бўйича ўқитилмаганлиги аниқланди. Амударё, Беруний, Бўзатов, Кегейли, Тахиатош, Тахтакўпир, Тўрткўл ҳамда Шуманай туманларида тадбиркорликка ўқитилган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмаган. Ушбу туманларда хотин-қизларнинг ўзини ўзи банд қилиш чоралари кўрилмаган  ва имтиёзли кредитлар берилмаган.  

Тадбиркор сифатида фақат Элликқалъа туманида 37 нафар хотин-қиз рўйхатдан ўтган. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ўрганилиб, мониторинг ишлари олиб борилмаган, уларнинг натижаси назорат қилинмаганлиги қайд этилди.    

Ушбу масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар кўмитаси раиси М.Ахмедованинг ахбороти тингланди.  

 Тадбир сўнгида камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури ижроси назоратда