Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади.

Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. 

Биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди. 

Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак. 

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди. 

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради