Кадрлар салоҳиятини бошқариш ва ривожлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий қилишга эътибор қаратилмоқда. 

Академияда ўтказилган “Давлат бошқаруви тизимининг замонавий муаммолари ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда шу ҳақда гап борди. 

Тадбирда МДҲ давлатларининг Давлат бошқаруви академиялари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон олий таълим муассасалари раҳбарлари, БМТ, KOICA, Инсон ресурсларини ривожлантириш институти (NHI), Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Академия ректори Адҳам Бекмуродов ҳозирги замон бошқарув кадрларининг касбий тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган олий касб таълими дастурлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида изчил иш олиб борилаётганини қайд этди. 

Давлат ва жамият бошқарувининг долзарб масалалари юзасидан ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосда бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. 

Конференция ялпи мажлис ва учта секция шаклида ташкил этилди. Биринчи секцияда давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни илмий ташкил этиш доирасида давлат хизматининг илмий асосларини янада такомиллаштириш истиқболлари, халқаро талаблар асосида давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. 

Иккинчи секцияда давлат хизматлари тизимида бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Давлат хизматчиларининг шахсий ва касбий фазилатларини инновацион усуллар, илғор халқаро тажриба асосида ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. 

Учинчи секцияда давлат хизматида бошқарув ваколатларини ривожлантириш иштирокчилар диққат-марказида бўлди. Узлуксиз таълим концепциясини жорий этиш, давлат хизматчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинди. 

Конференция якунлари бўйича халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати тизимини ва давлат кадрлар сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бошқаруви кадрларини тайёрлаш сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади 