Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярмидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқмоқда.  

Мазкур масала бўйича Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маъруза қилди.  

Бу йилги Давлат дастури 273 та банддан иборат бўлиб, 2021 йилнинг биринчи ярмида Давлат дастурининг 116 та банди ижросини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, шундан ҳисобот даврида 89 та бандда қайд этилган топшириқлар тўлиқ бажарилган.  

2021 йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 фоизни ташкил этган. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 425 минг 662 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, жорий йилда, эътибор беринг, жами 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланган.  

Масала юзасидан маърузага чиққан сенатор Бахтиёр Сайфуллаев Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини қайд этди.  

Хусусан, ҳар бир ҳудудда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ахборот киритиш амалиёти талаб даражасида йўлга қўйилмаган.  

Дастурда 2021 йилнинг биринчи ярмида бажарилиши қайд этилган 7 та, жумладан, 30, 142, 231, 234, 237, 242-бандларда кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари белгиланган муддатларда қабул қилинмаган.  

Натижада хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш, алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш каби Дастурнинг муҳим вазифалари ижроси ўз вақтида таъминланмаган.  

Шу билан бирга олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш, олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш тартибини жорий этиш каби вазифалар ижроси сустлигича қолмоқда.  

Бундан ташқари, Дастурда йил давомида бажарилиши назарда тутилган айрим вазифалар ижроси юзасидан ишлар талаб даражасида олиб борилмаяпти.  

Нурилло Насриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастур ижросини таъминлаш бўйича камчиликлар мавжуд