Йўл-йўлакай

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг олис Терсоқар қишлоғи туман марказидан салкам 200 километр узоқликда – қорли тоғлар бағрида жойлашган. Аслида ҳудуднинг гўзал табиатини, тоғлик аҳолининг турмуш тарзини ўргангани боргандик. Йўл-йўлакай қишлоқдаги мактаб ва унинг ўқувчилари билан суҳбатлашишни мақсад қилдик.  

Таълим муассасасига кирганимизда эса бизни мутлақо ўзгача манзара қарши олди. Тоғларда қиш илиқ келишига қарамай кунлар совуқ бўлади. Мактаб заллари эса кўчадан ҳам совуқ. Кейин синфхоналарни кузатдик. Ўқувчилар қалин кийимлар кийишган. Хоналар жуда совуқ. Кўмир захираси бўлса-да, мавжуд қозонхоналар ишламайди.  

Мактаб раҳбарияти иссиқликни таъминловчи метал қувурлар музлаб ёрилиб кетгани боис, қозонхоналарни ишлата олмаётганини таъкидлади.  

Дастлабки кирганимиз юқори синфлар экан. Ҳеч биринг олдида дарслик йўқ. Аввалига ўзлари атайлаб олиб келишмаган, деган хаёлга бордик. Лекин кейин билсак, юқори синф ўқувчиларига она тили ва адабиёт, бошланғич синфларга эса технология, мусиқа ва инглиз тили фанлари бўйича дарсликлар етишмайди. Тўғрироғи, ушбу адабиётлар йўқ мактабда.  

Ўқувчилар билан суҳбатимиз давомида улар ҳам мактабда бадиий адабиётларга бой кутубхона, спорт зали, компьютер хонаси, лаборатория ва чет тили хоналари бўлишини орзу қилишини билдиришди.  

Мактаб кутубхонасини ахтариб топдик, лекин хона қулф эди. Ўқувчилар одатда кутубхона доим ёпиқ туришини таъкидлашди. Мактаб масъуллари кутубхоначи қўшни қишлоқдан бўлиб, ҳафтасига бир- икки бор келишини айтишди. Бироқ мактаб хўжалик ишлари мудирининг ёрдами билан уни очишга муваффақ бўлдик. Хонада бирорта китоб жавони йўқ. Парталарга дарсликлар тартибсиз тахтланган, бор- йўғи 50-60 та бадиий адабиётнинг ярми партада, ярми полда сочилиб ётарди. Хона деразаси эса синган. “Завхоз”нинг айтишича, сочилиб ётган адабиётлар синиқ деразадан биров олиб кетиб қолмаслиги учун ташқаридан чўп билан итариб пастга тушириб юборилган. Ушбу жавоб ва кутубхонадаги манзарани кўриб, бу яқин ўртада бу хонага на ўқувчилар, на кутубхоначи кирганига ишонмадик. Аслида мактабда кутубхона йўқ ва бу хона ҳам синфхона.  

Шундан кейин компьютер хонасини изладик. Афсуски, у ҳам ёпиқ, аксига олиб унинг ҳам калити йўқ. Кўча томондан айланиб келиб, деразасидан информатика хонасини кузатамиз. Хонада компьютерлар бор, лекин фойдаланилмайди. Хонанинг тўрида ҳар хил қути ва компьютерлар қалаштириб ташланган. Масъуллар бунга сабаб интернет тармоғи ишламаслигини сабаб қилиб кўрсатишди. Хўп, интернет тармоғи ишламаса ҳам, компьтерлардан информатика дарсларида фойдаланиш мумкинку? Бу саволга жавоб йўқ, афсуски.  

Маълумотларга кўра, ушбу таълим муассасаси 2002 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган. Ҳозир 200 нафардан ортиқ ўқувчи бир сменада таҳсил олади. Янги қурилган мактаб лойиҳасида кутубхона, мажлислар зали ва спорт зал қурилиши ҳам кўзда тутилган. Аммо ушбу объектларнинг асослари қурилиб, девори ярмигача кўтарилганча қолиб кетган.  

Бундан ташқари, мактабдаги айрим хоналарнинг поллари чириши натижасида ёрила бошлаган. Масалан, маънавият хонасининг поллари аллақачон синиб кетган. Агар оёқ остига диққат билан қараб юрмасангиз, полнинг остига тушиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Лекин иложсиз фойдаланилмоқда.  

Ҳудудда электр таъминоти яхши бўлса-да, мактабдаги синфхоналарнинг деярли бирортасининг ҳам чироқлари ёнмайди. Ичимлик суви ҳам муаммо.

Хуллас, мактабдаги аҳвол ачинарли. Йўл-йўлакай кузатган манзараларимизни фотокадрларга ҳам муҳрладик. Қолган таассуротларни улар орқали англарсиз.  

[gallery-15923]

Ушбу ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъулларидан изоҳ сўрадик.  

– Деҳқонобод туманидаги 17-мактаб 2002 йил лойиҳа асосида қурилган, ҳозир 201 нафар ўқувчи таълим- тарбия олади, – дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов. – Қайд этиш лозимки, мактабда 2025 йилга қадар босқичма-босқич замонавий турдаги спорт зали ва бошқа қўшимча объектлар қурилиши режалаштирилган ва бу муаммолар вақти -соати билан бартараф этилади.

Бу жавоб бизни қониқтирмади.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарсликсиз, совуқ хоналарда ўқиётган ўқувчилар