Дарданел бўғозида кема қатнови тўхтади
Туркия ҳукумати бугун кучли туман сабабли Дарданел бўғозининг икки томони ҳам кемалар учун ёпилганини эълон қилди.
“Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли маҳаллий вақт билан 09.00 дан бошлаб икки томонлама кема қатнови тўхтатилади”, - деб ахборот тарқатган Соҳил қўриқчилиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.
“Чаноқ қальа” деб ҳам аталадиган бу жой Европанинг Болқон ярим оролини Осиё қитъаси билан боғлайди. Бўғознинг узунлиги 60, эни 13-27 километр. Қадимда ушбу манзил “Геллеспонт” – юнонча “Ҳеллеспонтус” дейилган.