Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўрилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди.

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2024 ва 2025 йилнинг биринчи ярмида 403 нафар шахсга оид 220 та иш кўрилган. 393 нафар шахсга нисбатан кўрилган жиноят ишларининг 213 таси бўйича ҳукм чиқарилган бўлса, 10 нафар шахсга нисбатан 7 иш тугатилган.

Таҳлил даврида судлар томонидан 2 минг 737 нафар шахсга нисбатан экология соҳаси билан боғлиқ 2 минг 466 маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилган. 2 минг 478 нафар шахсга нисбатан 2 минг 235 иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 259 нафар шахсга нисбатан 231 иш юритуви тугатилган.

Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг ярмидан кўпи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари судлари ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу статистик кўрсаткичлар мазкур ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан боғлиқ чора-тадбирларни кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 158 нафар судланувчига оид кўрилган жиноят ишларининг деярли ярми, хусусан 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 23 фоизи Самарқанд вилояти судлари ҳисобига тўғри келган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлиги учун 77 нафар шахс судланган. Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш бўйича 21 нафар шахс судланган.

Бундан ташқари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, ов қилиш ва балиқ овлаш, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш ҳамда фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтларни нобуд қилиш бўйича 21 нафар шахс судланган