Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа шаклида Дания Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Эспер Серенсен билан музокара ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, муносабатларни ривожлантиришга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Қўшма тадбирлар ўтказиш ҳамда халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Дания томонига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган ташаббусларни рўёбга чиқаришнинг амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш, “Преференциялар бош тизими плюс” («ПБТ+») имтиёзлар тизими доирасида бенефициар мамлакат мақомини олиш ва Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини келишиш бўйича режалари муҳимлиги, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароит яратиш лозимлиги эътироф этилди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик доирасида фан, маданият, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш истиқболини кўриб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилди.

ТИВ мутасаддилари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дания ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби билан музокара тўғрисида