Кеча Сурия пойтахтидаги юнон православ черковига уюштирилган террор ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди.
Ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлсада, Сурия Ички ишлар вазирлиги “СNN” телеканалига буни “ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор худкуш-террорчи” амалга оширганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, у аввалига Дамашқдаги Мар Элиас черкови жамоатига қарата ўт очган ва кейин ўзини портлатган.
Суриянинг “SANA” давлат ахборот агентлигига кўра, теракт диний ибодат вақтида амалга оширилган.

“Оқ дубулғалилар” номи билан машҳур бўлган Сурия фуқаролик мудофааси фавқулодда вазиятлар гуруҳлари жасадларни йиғиш ва ҳудудни ҳимоя қилиш устида ишлаётганини айтди.
Туркия, Иордания, Ироқ, Исроил, Греция, Кипр, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Саудия Арабистони, Фаластин маъмурияти, Яман, Ўмон, Баҳрайн, Украина, Австрия, Бельгия, Чехия ва Нидерландия ташқи ишлар вазирликлари бу қабиҳ ҳаракатни қоралаб, баёнот берди.
Мусулмон Зиё, ЎзА