Дам олувчилар учун қўшимча қулайлик
Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамининг йигирма уч йиллиги арафасида Наманган вилоятида ҳам янги қурилган ва реконструкция қилинган объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамининг йигирма уч йиллиги арафасида Наманган вилоятида ҳам янги қурилган ва реконструкция қилинган объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Шифобахш маъданли суви билан танилган “Чортоқ” санаторийси кейинги йилларда тобора чирой очиб, даволанувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда. Байрам арафасида сиҳатгоҳда даволанувчилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида янги барпо этилган бино фойдаланишга топширилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ажратилган 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ эвазига санаторийда 600 ўринли ошхона ҳамда кенг ва қулай майдончани ўз ичига олган алоҳида болалар хонаси барпо этилди.
– Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ижтимоий ҳимоя масаласига қаратилаётган алоҳида эътибор самарасини ҳар қадамда кўриш мумкин, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, меҳнат фахрийси Турсунали Пўлатов. – Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан даво истаб келадиган юртдошларимиз учун бу ердаги шароитларнинг йилдан-йилга яхшиланиб, санаторий ҳудуди ва унинг атрофи тобора кўркамлашиб бораётгани кишини хурсанд қилади.
Санаторийнинг янги мажмуаси қурилиши бош пудратчи “Чортоқархитекқурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қисқа муддатларда сифатли амалга оширилди.