Cузиш - соғлом ҳаёт гарови
Маълумки, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Сабаби, спорт ёшлар ўртасида турли касалликлар, зарарли одатларнинг олдини олиб, уларда юксак маънавият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Шунга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ёшларда жисмоний фаолликни ошириш, уларни соғлом ҳаёт тарзига жалб қилиш, спортга бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида “Спорт ойлиги” доирасида “Спортчи – юрт ҳимоячиси” шиори остида сузиш мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда талаба-ёшларга спорт ойлиги доирасида ўтказиладиган турли мусобақаларда фаол иштирок этишлари учун университетда барча шароитлар яратилгани таъкидланди.
Мусобақада иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш этиб, ҳақиқий спорт руҳиятини кўрсатдилар. Мусобақа якунлангандан сўнг, ғолиблар ва фаол қатнашчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда қайд этилганидек, бундай мусобақалар ёшларга спорт ва саломатликнинг аҳамиятини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнайди.
Гулноза Бобоева, ЎзА