COVID-19 пандемияси якунланмоқда?..
Коронавирус пандемия ниҳоясига етаётганга ўхшайди, касалликнинг қандайдир тўлқинлари ҳали бўлиши мумкин, бироқ таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар янги тўлқин аввалгиларидан кучсиз кечмоқда, дея таъкидлади РИА Новостига россиялик юқумли касалликлар бўйича мутахассис Владимир Никифоров.
"Ўйлашимча, пандемия ниҳоясига етмоқда, эҳтимол ҳали қисқа тўлқинлар бўлиши мумкин, лекин барчаси барҳам топмоқда, ҳар бир навбатдаги тўлқин оғир кечиши ва юқиши бўйича ҳам аввалгиларига қараганда кучсиз кечмоқда", – деди Никифоров.
Унинг таъкидлашича коронавирус ҳақида прогноз қилиш жуда мушкул, қолаверса, “омикрон”нинг янги “цербер” варианти ўзини қандай намоён қилиши ҳам ҳали номаълум. Тахмин қилинишича, ушбу вариант оғир кечмайди ва қандайдир фалокатларга сабаб бўлмайди, дея аниқлик киритди мутахассис.