Кеча Озарбайжоннинг Боку шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

ЎзА мухбири мазкур анжуманда илгари сурилган таклифлар, иқлим муаммоси билан боғлиқ долзарб мавзулар юзасидан экспертлар фикрини ёзиб олди.

Сайфиддин Жўраев, ТДШУ Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам иқлим муаммоларини бартараф этиш орқали тараққиётимиз учун янги шарт-шароит яратишни стратегик вазифа сифатида белгиланиб, бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси кун тартибидан мустаҳкам ўрин олди.

Президентимизнинг шу кунларда Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этиб, дунё миқёсида стратегик аҳамиятга эга ташшаббуслар билан чиққани юқоридаги  мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлида яна бир дадил қадам бўлди, дейиш мумкин. Мазкур ташаббусларнинг моҳияти ва истиқболи нимада?

Аввало, ёдга олиш ўринли, БМТ ҳузурида 1992 йил Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенция тузилган. Ушбу жараённинг мантиқий давоми сифатида Киото протоколи ва Париж келишуви қабул қилинган.

Мамлакатимиз 1993 йил 20 июнда Конвенциясига қўшилиб, 1999 йил Киото протоколини ратификация қилган, 2017 йил эса Париж битимини имзолаган. Бундай йирик платформа орқали Ўзбекистон минтақага жиддий зарар етказган Орол денгизи экотизмини тиклаш учун БМТ Орол бўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фондини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, Марказий Осиёни иқлим ўзгаришига чидамли ҳудудга айлантиришни мақсад қилган.

Умуман, айни жараёнда диёримиз мунтазам илгари сураётган амалий ташаббуслар самара бермоқда. Давлатимиз раҳбари 2023 йил 1 декабрь куни БААда бўлиб ўтган CОP28 олий даражадаги саммитида иқлим ўзгариши масаласи бўйича мамлакатнинг аниқ позициясини билдирган. Жумладан, декарбонизация, иқлим ўзгаришига мослашиш, Орол денгизи экотизмини сақлаш ва тиклаш бўйича ҳамкорлик  килиш, CОР доирасидаги ва бошқа учрашувларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий стандартлар яратиш учун минтақа мамлакатларини бирлаштирган “Бир минтақа, бир овоз” стратегиясини тақдим этган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига, хусусан, “яшил” энергияни ривожлантириш, чиқиндини камайтириш ва сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш орқали эришиш мажбуриятини олган.

Боку саммитида давлатимиз раҳбари янги глобал иқлим ўзгариши оқибатини биргаликда бартараф этишга қўшилаётган амалий ҳиссани кенгайтириш мақсадида бир қатор янги – Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш, БМТ шафелигида Дарё экотизимининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисида декларация ишлаб чиқиш, юртимизда БМТ инновацион агросаноат хабини яратиш, Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этиш ва тузилманинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббусларини илгари суриб, Орол бўйи минтақасида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивалига давлатлар вакилларини таклиф этди.

Таъкидлаш лозим, давлатимиз раҳбарининг тузилмадаги фаол иштироки, муаммоларни ҳамкорликда ечишга қаратилган, стратегик аҳамиятга эга моделлар ва механизмлар яратиш бўйича амалий таклиф, ташаббуслари халқаро миқёсда эътироф этилмоқда.

Ўз навбатида, бундай ҳаётий ва самарали баёнотлар дунё минбарларидан туриб баралла айтилиши минтақадаги мавжуд муаммоларни ечишга жаҳон ҳамжамияти салоҳияти ва ресурсларини жалб этиш учун янги имкониятлар очади.

Шоислом Акмалов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси доценти: