CОP29 доирасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазир иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ОТБ томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам учун миннатдорлик билдирди.  

Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашининг ташкил этилиши, Миллий иқлим сиёсати ва Миллий иқлим стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритди.  

Музокаралар чоғида томонлар бир қатор устувор масалалар, жумладан, ер деградацияси ва чўлланиш, қишлоқ хўжалигига энг янги иқлим технологияларини жорий этиш, Оролбўйи экотизимини тиклаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иш ўринларини яратиш ва Aral Climate Expo Hub’ни ташкил этишга эътибор қаратди.  

Шунингдек, ОТБ вице-президенти билан «Яшил шаҳар» лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ҳар бир ҳудуд ва унинг маъмурий маркази учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош режа ишлаб чиқилади.  

ОТБнинг «Green University»га бўлган эътиборини инобатга олиб, хориж томони университетда ОТБ шафелигида махсус ўқув дастури ва малака ошириш курсини йўлга қўйиш, шунингдек, унинг негизида ўзининг иқлим лабораториясини яратиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА мухбири  

Озарбайжон, Боку

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
CОP29: ОТБ вице-президенти билан “Яшил шаҳар” лойиҳаси муҳокама қилинди