"COBALT" автомашинаси эр зиммасида қолди
Маълумки, қонунчиликда эр-хотиннинг ажрими, ўз навбатида ўртадаги мол-мулкларининг ҳам бўлинишига сабаб бўлади.
Шунга кўра, даъвогар М.Х. ҳам фуқаролик судига мурожаат қилиб, “COBALT” машинасидан улушини ажратиб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 22.02.2024 йилдаги ижро варақасига асосан Ж.Х.дан М.Х.га компенсация сифатида автомашина қийматини тенг ярми, яъни 56 миллион 725 минг сўм ва 2 миллион 459 минг сўм суд ҳаражати ундирилиши белгиланган.
Шунингдек, суд ишни кўриш жараёнида даъвони таъминлаш ажрими чиқарган бўлиб, унга кўра автомашина хатлаб қўйилган.
Суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди. Ижро ҳаракатлари давомида жавобгар Ж.Х. даъвогар М.Х. фойдасига 59 миллион 184 минг сўм тўлаб берди.
Шу муносабат билан машина эркак эгалигида қолди.
Гулноза Бобоева, ЎзА