CNN: Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг марвариди
“CNN” телеканали сайтида Ўзбекистон ҳақида мақола эълон қилинди. Мақоланинг муаллифи ҳиндистонлик журналист Меҳер Мирза.
“CNN” телеканали сайтида Ўзбекистон ҳақида мақола эълон қилинди. Мақоланинг муаллифи ҳиндистонлик журналист Меҳер Мирза.
Қайд этиш керак, ушбу мақола “CNN”нинг январь ойида Ўзбекистон ҳақидаги иккинчи мақоласи ҳисобланади. Мақола мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, маданий ва тарихий мероси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг қадимий меъморчилигига оид маълумотлар билан бойитилган, дейилади Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарида.
Мақолада Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ҳақида алоҳида сўз боради.
Хусусан, “Ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб сайёҳлар Хивадаги Ичан-қалъа мажмуасини кўриш учун келади. Марғилон, хусусан, ўзбек тарихининг ривожланишида ипак матоси муҳим аҳамият касб этади. Мато Россия, Форс, Константинополь, Ҳиндистон, Сурия, Арабистон, Италия ва ҳатто Шарқий Африка мамлакатларига экспорт қилинган, дейилади мақолада.
Шунингдек, мақолада Тошкент метрополитенига алоҳида эътибор қаратилган. “Ҳар бир станция жуда ажойиб безатилган. Улардан бири кулранг қандиллар билан безатилган, иккинчисида фазодаги биринчи аёл Валентина Терешкованинг чеҳраси ифодалаган сурат ҳам бор; яна бири пахтадан қилинган экстравагант қандил билан безатилган. Тошкент шаҳрининг мўжизавий метрополитенини суратга олишга қўйилган таъқиқни олиб ташлагани учун Ўзбекистон ҳукуматига ташаккур, дея таъкидлайди муаллиф.
Мақоланинг якуний қисмида Ўзбекистонга ташриф буюриш, барча гўзал меъморий иншоотлар ва мамлакатнинг тарихий ва маданий меросидан баҳраманд бўлиш тавсия этилади.