Циндаода Фарғона бурчаги
Циндао шаҳрида Хитой–ШҲТ пилот зонаси раҳбари Чжан Синьчжу бошчилигидаги ишбилармонлар Фарғона вилояти тадбиркорлар делегацияси билан учрашди. Унда Фарғона вилоятидаги эркин иқтисодий саноат зоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Ипак йўли электрон тижорат” комплекси Фарғона вилояти саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш истагини билдирди.

“Qingdao Galaxy Culture” компанияси раҳбари Юй Хуни билан Фарғона маҳсулотларини Хитой онлайн платформаларида сотиш юзасидан битим имзоланди.

Хитойнинг йирик паррандачилик ва қайта ишлаш корхонаси – “Yantai Minxin Food” раҳбари Сян Гуан эса Ўзбекистон бозорига кириш ва Фарғона вилоятида қўшма корхона очиш қарорини эълон қилди.


Имзоланган шартнома ва келишувлар юзасидан хитойлик компания делегацияси яқин кунларда Фарғона сафарига ҳозирлик кўраётганини билдирдилар.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА