Чорвани юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизими борми? (+видео)
Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган чорвачиликнинг ривожи кўп жиҳатдан турли юқумли касаллик ва вируслардан қанчалик ҳимояланганига боғлиқ. Масалан, турли давлатларнинг ушбу тармоғида кўп учраётган ва соҳага хавф солиб келаётган “Яшур” касаллигини олайлик. Уни халқимизда “Оқсил” ҳам дейдилар, бу каби ўткир кечувчи, тез тарқалувчи юқумли вирус касалликлар туфайли дунё бўйича минглаб қорамоллар қирилиб кетмоқда. Хўш, бу борада юртимизда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Чорвани юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизими мавжудми? Бу каби хавфли юқумли касалликлар маҳаллий чорвадорларимизда кузатилдими? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бош мутахассиси Фахриддин Саримсоқов билан суҳбатлашдик.
- Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қорамоллар орасида турли касалликлар тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу касалликларнинг Ўзбекистонга кириб келиш эҳтимоли қай даражада? Хавф мавжудми, ҳозирда бу борада вазият қандай? Қўмита томонидан қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?
- Жорий йил февраль-март ойларида Россия давлатида чорва моллари орасида касаллик аниқланиб, оммавий нобуд бўлиш ҳолатлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Лекин бу расман қайси касаллик эканлиги тасдиқланмади. Кимдир пастереллёз деди, кимдир оқсил, кимдир қутуриш деди. Лекин расман тасдиғини топмади. Агар биз бу борада гапирадиган бўлсак, Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотига кўра ҳозирги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатнинг қорамоллари орасида касалликлар учраб турибди. Биргина оқсил касаллигини оладиган бўлсак 2025-2026 йил давомида дунёда 48та ҳолат аниқланган. Осиё мамлакатларида 22та, Европада 3та, Африка қитъасида 22 ҳолатда шу касаллик борлиги маълум бўлди. Бу борада Ўзбекистонга касалликларни кириб келишини олдини олиш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан мақсадли чора-тадбирлар олиб бориляпти. Дунёдаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб, қўмитанинг буйруғи ишлаб чиқилди ва бу ҳужжат билан трансчегаравий ҳудудларда Ўзбекистонга бу касалликни кириб келишининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилди. Бу борада барча вазифалар белгилаб олинган.
- Ўзбекистонда ҳам чорва ҳайвонларида оқсил ва бошқа юқумли жиддий касалликлар юқиши ёки аломатлари аниқланган ҳолатлар учрадими? Ижтимоий тармоқларда ҳайвонлар овқат емаётгани, нобуд бўлаётганлиги, шунингдек оғиз ва бурунларида яралар курсатилган видеолар тарқалди. Бундай ҳолатларни қандай изоҳлайсиз?
-Касалликларнинг кириб келиш хавфи бўлган трансчегаравий ҳудудларда 19та чегара ветеринария пунктларимиз бор. Дастлабки статистик маълумотларга кўра жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу чегара пунктларимиз орқали 620 мингта техника ўтган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oijTB5kQ-Tw" title="Chorvani yuqumli kasalliklardan himoya qilish tizimi bormi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА