Чортоқда йўлсозлик ишлари давом этмоқда
Наманган вилояти Чортоқ туманида жорий йилда қарийб 100 километрга яқин йўл шағалланиши, асфальтланиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар ушбу ишларнинг 60 фоизи бажарилди.
60 километр ички хўжалик йўллари таъмирланди. Шундан 12 километр йўллар асфальтланди. 40 километр йўл шағалланди.
–Айни пайтда тумандаги йўлсозлик ишларида 30 дан ортиқ йўл қурилиш техникаси, 100 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда, - дейди вилоят автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Акрам Ҳамдамов. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг Бештол маҳалласида 3,2 километр ва Боғистон маҳалласида 5,2 километр, туман бўйича 41 километр ички йўл асфальтланади. Ҳар икки маҳаллада мос равишда 7,1 ва 5,8 километр тупроқ йўл шағалланади. Туман бўйича бу кўрсаткич 52,9 километрни ташкил этади.
[gallery-3256]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА