ФОТОРЕПОРТАЖ
Ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Наманган вилоятида замонавий мева-сабзавотчилик агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги агрофирмаси ҳудудида Россия давлатининг “Сибирское здоровье” компанияси таъсисчилигидаги “Siberian Wellness-Namangan” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида 20,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 679,2 гектар адир майдонида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ҳамда экспортга йўналтирилади. Баҳор мавсумида 100 гектар майдонга Франциядан ноёб турдаги, экспортбоп олма ва гилос кўчатлари олиб келиб ўтқазилади. Интенсив боғ барпо қилиниб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилади. Шу мақсадда тик қудуқ қазилиб, ҳовуз барпо қилинди. Электр тармоғи тортилди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари давомида ушбу жараёнлар билан танишди. Лойиҳа ташаббускорларининг муаммо ва таклифларини тинглади. Уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, инфратузилма билан боғлиқ масалалар ечимига эътибор қаратди.
[gallery-20613]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА