«Чортоқ темир бетон» маҳсулотлари
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги «Чортоқ темир бетон» масъулияти чекланган жамияти темир бетон таянчлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
24 нафар киши меҳнат қилаётган корхонада 9,5 метрли 04 йўналишдаги ҳамда юқори кучланишли тармоқлар учун мўлжалланган 10,5 метрли темир бетон устунлар тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш технологияси Хитой давлатидан келтирилган.
[gallery-1914]
– Корхонамиз бир кунда 50 дона маҳсулот маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди МЧЖ раҳбари Нурилла Сотволдиев.
– Бир йиллик айрибошлаш қиймати 6,5-7 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА