Қарор ва ижро

Молхона тозаланганидан кейин тўпланган бир арава чиқиндини дарвозахонага тўкиб қўйсак нима бўлади? 

Саволга жавоб бериш учун жуда кўп мулоҳаза қилиш шарт эмас. Аввало, ҳовли тўзиб кетади. Атрофни ёқимсиз ҳид эгаллайди. Буни кўрганлар уй эгасини фаросатсизликда айблайди. Ҳаммасига чидадик ҳам дейлик, лекин чиқинди ҳовлига кириб-чиқишга йўл қўймайди. Хуллас, бошга бало бўлади.

Агар бу “бало” жойига – томорқадаги бир тупгина олча дарахтининг тагига ташланганида ҳаммаси яхши бўлар эди. Чунки гўнг маҳаллий органик ўғит саналади, у ерга ва дарахтга наф келтиради.

Энди масалага бошқа томондан ҳам қараб кўрамиз. Уйимиз, саноат зоналари, қурилиш майдонларидан қанча-қанча қаттиқ чиқиндилар чиқади? Уларни нима қилмоқ керак? Бу саволга жавоб топиш учун эса дунёда катта-катта ташкилотлар, кўплаб олимлар бош қотирмоқда.

Бугунги кунда глобал миқёсда экологик муаммолар ортиб бораётган бир пайтда, чиқиндиларни самарали бошқариш ва қайта ишлаш масаласи ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Истеъмол даражасининг ошиб бориши, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши билан чиқиндилар ҳажми ҳам ортмоқда. Бу эса атроф-муҳит, инсон саломатлиги ва иқтисодиёт учун жиддий хатарлар туғдирмоқда. Мазкур муаммога жавоб сифатида кўплаб давлатлар чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини жорий этиб, уни самарали йўлга қўйган. Бу борада Ўзбекистон олдида ҳам муҳим вазифалар турибди.

Шу ўринда баъзи рақамларни келтириб ўтамиз.

Мамлакатимизда йилига ўн тўрт миллион тонна чиқинди ҳосил бўлади. Бу катта рақам. Лекин уларнинг атиги тўрт-беш фоизи қайта ишланади. Бу эса жуда кичик рақам.

Чиқинди полигонларидан етти миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади. Қирқ уч минг тонна зарарли филтратлар ер остига сингади. Бу рақамлар кишини ўйга толдириши шубҳасиз.

Дунёда бир қатор давлатлар чиқиндиларни қайта ишлашни нафақат экологик, балки иқтисодий самара манбаи сифатида ҳам қабул қилган.

Масалан, Германия чиқиндини қайта ишлаш бўйича дунёда етакчи давлат ҳисобланади. Ҳар бир хонадонда чиқиндини саралаш мажбурий ҳисобланади. Бу бўйича қонунчилик қатъий ва жавобгарлик механизмлари кучли ишлайди.

Жанубий Кореяда эса органик чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва компостлаш технологияларини қўллашга эътибор қаратилади. Бу орқали ердаги полигонларга бўлган эҳтиёжни кескин камайтиришга ҳаракат қилинади. Жараёнга аҳоли ҳам жуда фаол жалб этилган.

Швецияда эса чиқиндини қайта ишлашдан олинаётган энергия ҳисобига мамлакатнинг катта қисмидаги уй-жойлар иситиш тизими билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 24 мартида учта муҳим қарорни имзолади. Бу ҳужжатлар мазмунан жуда яқин, бир-бирини тўлдиради. Яъни қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган ташаббусларни рағбатлантириши билан аҳамиятли.

Уч ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. 

– Қарорларга кўра, белгиланган ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Азизбек Акбаров. – Шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади. Электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида кафолатланган тарзда сотади. Инвестор ва лойиҳа компаниялари 2025–2027 йилларда белгиланган миқдордаги ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналарни ишга туширишни таъминлайди. 

Қарор билан, хусусан, Тошкент вилоятида кунига 2,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 390 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам кунига 1,5 минг тоннадан чиқиндиларни термик қайта ишлаб, электр энергияси олишга эришилади. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишган эди.

Ўшанда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ҳам унинг табиатга таъсирини камайтириш, ҳам фойда олиш мумкинлиги таъкидланганди. Шу мақсадда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги қайд этилган.

Президент ўша пайтдаёқ бу лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида урғу берган эди. Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири эканлиги таъкидланган.

Дарҳақиқат, ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалигию энергетика барқарорлиги ҳам шу соҳа ривожига боғлиқ. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлидаги дастлабки дадил қадамлар