“Chimgan Challenge – 2025” спорт фестивали қизғин паллада
Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Chimgan Challenge – 2025” қишки спорт фестивали бўлиб ўтмоқда.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ушбу фестивалда мамлакатимиздаги барча вазирликлар, юқори турувчи республика ташкилотларида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин спорт тарғиботчилари иштирок этда.
[gallery-21878]
Хусусан, фестиваль кун тартиби бўйича биринчи куни ўтказилган ўқув-семинарда Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, тегишли таркибий тузилмалар бошлиқлари Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш борасида илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.
– Фестиваль доирасида иккинчи куни жамоавий спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Шаҳбоз Усупов. – Унда қатнашаётганлар ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда. Жумладан, спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, streetbol каби турлари бўйича беллашувлар қизғин тарзда ўтмоқда. Якунда ҳакамларимиз томонидан ғолиблар аниқланади.
А. Мусаев, А. Алижонов (сурат), ЎзА.