Кейинги йилларда юртимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, бу борадаги ишларни қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Бу каби ташаббусларни рағбатлантириш “Микрокредитбанк” АТБда яхши анъанага айланиб бормоқда.

Ушбу банк ҳамда “Ижод НАШР” нашриёти томонидан “Чиғаноқ” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида бугунги ўзбек шеърияти ва насрининг кўзга кўринган навқирон вакилларининг китоблари банк молиявий кўмагида чоп этилиши кўзда тутилган. Дастлаб беш нафар муаллифнинг китобини чоп этиш ҳамда талабга қараб бу ишларни давом эттириш мақсад қилинган.

Муаллифлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таъсис этилган нуфузли таҳрир ҳайъати ҳамда банк раҳбарияти томонидан танланди.

Банк халқимизга молиявий хизматларни таклиф этиш билан бир қаторда, миллий адабиётимизнинг дурдона намуналарини ватандошларимизга етказишда фаол бўлади. Китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа доирасидаги илк асар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Фахриддин Ҳайит ижодига мансуб бўлган “Осмон ерга яқин” китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон таъкидлаганидек бу китоб бир ижодкор кўз ўнгида кечаётган ҳаёт ҳақида. Биз эса ушбу асарни ўқувчиларга тақдим этаётганимиздан хурсандмиз. Ўйлаймизки, “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида нашрдан чиқадиган асарлар халқимизга манзур бўлади.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чиғаноқ” – китобхонликни тарғиб қилувчи лойиҳа