Чехия табиий офатдан азият чекмоқда
Чехия Республикасида жойлашган Моравия ҳудудининг шимоли-ғарбидаги яна бир қишлоқда торнадо юз берди, дея хабар берди euronews.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 200 киши ҳодиса қурбонига айланган бўлиши мумкин. Аммо ҳудуд жиддий зарар кўрган, юзлаб одамлар уйларидан айрилган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Зарар кўрган ҳудудларга зудлик билан ёрдам юборилган.
Синоптикларнинг айтишича, торнадо беш баллик тизимда учинчи ёки тўртинчи даражага етган.
Аввалроқ Моравиянинг жануби-шарқидаги ҳудудда ҳам кучли торнадо кузатилган эди. Беш киши табиий офат қурбони бўлган.