Чемпионликка даъвогар боксчимизнинг жанг муддати кечиктирилди
Хабар берганимиздек, профессионал бокснинг WBC, WBA, WBO ва IBF йўналишлари рейтинги бўйича чемпионликка даъвогарлар сафида эътироф этилиб келинаётган ҳамюртимиз Қудратилла Абдуқаҳҳоров канадалик Коди Кровлига қарши навбатдаги жанги жорий йилнинг 13 ноябрида АҚШда ўтказилиши керак эди.
Боксчимизнинг ЎзА мухбирига йўллаган хабарига кўра, ушбу баҳс 11 декабрга кўчирилган. Жорий йилнинг 26 октябрь куни Америка Қўшма Штатларига йўл олган боксчимиз айни кунларда океан орти мамлакатида мазкур жангга ҳозирлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилла Абдуқаҳҳоров профессионал бокснинг IBF йўналиши бўйича рейтингда 1-ўринни эгаллаб турибди.
Т. Рўзиев, ЎзА