Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини улуғлаган оғир атлетикачиларимиз мамлакатимизга қайтиб келди.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги дунё биринчилигида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган шижоатли спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббийлар, ғолиб спортчиларимизнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

–Ғолиб спортчиларимизни кутиб олиш учун Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидан келдик. Фарзандим Диёрбек Эрматов 15 ёш бўлишига қарамасдан ўзидан икки ёш катталар ўртасида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони номига сазовор бўлганлиги барчамизни беҳад хурсанд қилди. Биринчи мураббийи Аброр Тожимирзаевнинг машғулотларига илк марта олиб борганимда 10 ёшли болакай эди Диёрбек. Шукр, орзуларимиз ушалмоқда. 

Дилбандларимизнинг бундай муваффақиятга эришиши мамлакатимизда спортга, ёшлар тарбиясига берилаётган эътиборнинг ҳосиласи, деб биламан. Ёш спортчиларимизга жаҳон йўлларини очиб бераётган, уларнинг халқаро мусобақаларда зафар қучиши йўлида меҳнат қилаётган мураббийларига миннатдорлик билдираман, –-дейди чемпионнинг отаси Дилшод Бултуров.

–Қашқадарёдан келдик. Шогирдим Қурбонмурод Номозовнинг жаҳон чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлгани меҳнатларимиз бесамар кетмаётганлигини кўрсатди. Қурбонмурод асли Самарқанднинг Жом қишлоғи, Омондара маҳалласидан. Полвонлар авлодидан. Ҳали кўрасиз, яқин келажакда у олимпия чемпиони ҳам бўлади. 

Араб давлатида ғуруримизни юксалтирган спортчиларни кутиб олиш учун Омондарадан ҳам спортчимизнинг ота-онаси, дўстлари, маҳалладошлари келишди. Эртага Жому Қаршида унинг ғалабаси шарафига катта хурсандчиликлар бошланиб кетади. Эътиборли жиҳати, айнан Жиддада зафар қучган ёшларимиз яқин келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг асосини ташкил этади. 

Шу боисдан юртимизда спортга, хусусан, оғир атлетика федерациясида навқирон авлод вакилларининг халқаро мусобақаларда иштирокига алоҳида эътибор берилаётганлиги таҳсинга сазовор, – дейди Қарши олимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўйича мураббийи Тоир Пармонов.

Жаҳон чемпионатида юрт байроғини юксалтирган, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган ёш спортчиларимизга, уларнинг мураббийларига гуллар тақдим этилди.

Т. Рўзиев, Ё. Мелибоев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпионлар тантанали кутиб олинди