Чемпионлар пул мукофотлари билан тақдирланди
Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуасида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ҳамда IV параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, спортчиларни табриклади ва кейинги мусобақаларда уларга муваффақият тилади.


Осиё ва Параосиё ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган спортчиларга пул мукофотлари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.



Осиё ўйинларида Самарқанддан 18 та спорт тури бўйича 48 нафар спортчи иштирок этиб, 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини, Параосиё ўйинларида 12 нафар самарқандлик пара спортчи 5 та спорт тури бўйича 2 та олтин, 6 та бронза медалини қўлга киритганди.




Шунингдек, тадбирда йил бошидан буён халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган спортчилар ҳам тақдирланди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари