Челакда инновацион кутубхона қурилади
Энди бундай маърифат маскани Челак шаҳарчасида ҳам ташкил этилади.
Бир йил аввал Пайариқ тумани марказида замонавий зиё маскани – “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилган ва бу ёшларнинг севимли жойларидан бирига айланган эди.
Энди бундай маърифат маскани Челак шаҳарчасида ҳам ташкил этилади.
Юртимизда ёшлар ойлиги ўтказилаётган шу кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг замонавий инновацион кутубхона лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
Лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган кутубхона биносида 40 ўринли китобхонлик зали, бир неча юз минг китобга мўлжалланган архив, ўқиш заллари бўлади. Бино тўлиқ замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланади.
Челакнинг энг кўркам биноларидан бири бўлиши кутилаётган кутубхонани йил якунига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.